» » Одил А?медов сардор сифатида бор гапни очи?часига баён этди

Одил А?медов сардор сифатида бор гапни очи?часига баён этди

Одил А?медов сардор сифатида бор гапни очи?часига баён этди

Терма жамоа сардори “Спорт” телерадиоканалининг “Гол” кўрсатуви ме?мони бўлди ва унда ўз муло?азаларини баён этди.

 

Аввал хабар берганимиздек, футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил А?медов “Спорт” телерадиоканалининг “Гол” дастури ме?мони бўлди ва ЖЧ саралашидаги муваффа?иятсизликлар ?а?ида очи?часига фикр билдирди.
 
“...Сўнгги бос?ичда жуда кам гол урдик ва Хитой билан ўйинни инобатга олмасак, голли вазиятлар яратишда ?ам о?садик. ЖЧга чи?иш вазифасини бажариш учун эса кўп гол уриш ва керакли очколарни ишлашимиз шарт эди.
 
Энг ачинарлиси, ?ужумчиларимиз ўз ишларини бажара олишмади. Уларнинг муваффа?иятсиз ?аракатлари бизни о?ир вазиятга тушириб ?ўйди. Керакли голларни кўкга совуришди.
 
Хитой билан ба?сда ?алаба ?озониш шарт эди. Уч-тўртта юз фоизлик имкониятлардан фойдалана олмадик. Жанубий Кореяни ютиш, манти?ан олиб ?араганда, анча о?ир иш саналади. Чунки уларга гол уриш ?ийин. Шунинг учун ?ам Хитойдан очко олиб ?айтишимиз керак эди.
 
Тў?ри, Хитой футболи ?озир ривожланиш йўлида. Ўзим ?ам Хитой чемпионатда ўйнайман ва ?ар бир клубда кучли легионер футболчилар бор. Уларга ?араб ма?аллий футболчилар ?ам ўсишда давом этмо?да. Масалан, Хитой охирги иккита ўйинда 6 очко олди. Аммо уларни енгганимизда, вазифа анча осонлашарди.
 
Жанубий Корея эса кучли ра?иб. Иккинчи бўлимда улар бизни ёпиб ?ўя олишди. Корея ?имояга умуман эътибор ?аратмасдан, бор кучни ярим ?имоямизни ёпишга ?аратди. Улар ярим ?имояда шу ?адар кучли прессинг ?илишдики, ўйинимиз йў?олиб ?олди. Бу жуда яхши ўйланган тактика эди.
 
?айси мураббий билан ишламаган бўлсам, футболда охиригача курашиш кераклиги айтилади. Майдонга чи?дингми, 95 да?и?а ўйнашга тайёр туриш керак.
 
Биз эса 85 да?и?адан сўнг хотиржамликка берилиб ёки гол уриш учун олдинга ўтиб кетиб, хатоларга йўл ?ўйдик. Саралашнинг сўнгги бос?ичида биттагина хато ?ам ?имматга тушади.
 
Кўрсатувга атайлаб барча саволларга жавоб бериш учун келдим. Терма жамоа сардори сифатида мухлисларга бор гапни очи? айтишим шарт.
 
Футболчилар ют?азиб ?ўйгандан кейин саволларга жавоб бермай кетиб ?олди, деган гап-сўзлар менга тў?ри келмайди. Шунинг учун кўрсатувга келиш таклифини инкор этолмадим.
 
Наманганда футболни яхши тушунмайдиган инсонлар ишлашади, шундай бўлсада у ерда футболни ривожлантириш учун барча ?аражатларни ёнимдан сарф ?илиб, шахсий футбол мактабимни очдим. Бунинг натижаси Ўзбекистон футболи учун келажакда албатта фойда беради, деб ўйлайман”, дейди Одил А?медов.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Жанубий Корея билан 0:0 ?исобида дуранг ўйнади, параллел равишда ўтган Эрон–Сурия ба?си эса 2:2 ?исобида якунланди.
 
Айнан шу натижа Ўзбекистонни 2018 йил Россияда ўтадиган жа?он чемпионати йўлланмасидан ма?рум этди ва 9 та ўйиндан бери ўз дарвозасидан гол ўтказмаётган Эрон Суриядан 2 та гол ўтказиб юборди ва бу натижа бўйича ?озирда ФИФА ва ОФК ташкилотлари текшириш ишларини олиб боришмо?да.

Опубликовано: Bek (10-09-2017, 18:36)
0 (голосов: 0)
Комментариев пока еще нет. Вы можете стать первым!

Добавить комментарий!


vote-iconОПРОС
Что нужно улучшить на нашем сайте?

КТО НА САЙТЕ?
( 105) ( 0) ( 103) ( 2)
Юзеры:
- отсутствуют
Гости:
Роботы:
Последние 20 посетителей... - отсутствуют